01:45 20 Октябр 2020
Эфир
  • RUB135.03
  • EUR12254.96
  • USD10364.48
Маданият
Ҳавола олиш
13701

Россия телекомпанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти ва бугунги кундаги ҳаёти, иқтисодий ютуқларига бағишланган янги ҳужжатли фильм суратга олинмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 июл - Sputnik. Ўзбеккино ва МИР телекомпанияси Ўзбекистон ҳақида 50 дақиқали фильм суратга олишга киришишди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар. 

Ушбу қўшма лойиҳанинг мақсади – ҳар томонлама ривожланиб келаётган Ўзбекистоннинг ютуқларини кўрсатиш, МДҲ давлатлари билан интеграциясни кенгайтириш ва мустаҳкамлашдир.

Лойиҳага тайёргарлик кўриш доирасида МТРК “МИР” телерадиокомпанияси директори ўринбосари Ирина Кузьмина ҳамда “Ўзбеккино” МА бош директори Фирдавс Абдухолиқов, “Ҳужжатли ва хроника фильмлар киностудияси” ДУП директори Баҳодир Одиловлар иштирокида бир неча видеоконференциялар бўлиб ўтди. Муокаралар давомида томонлар бўлажак фильм концепциясини ҳамда унинг таркиби ҳақида ўз хулосаларини билдиришди.

Муаллифлар хулосасига кўра, қадимий анъаналар ва замонавийликни, ҳаётнинг маданий, сиёсий, ва иқтисодий жиҳатларини қамраб олган ушбу фильм Ўзбекистоннинг замонавий визит карточкасига айланиши керак. Фильмда шунингдек Ўзбекистоннинг туристик жозибадорлигини ҳам акс эттириш назарда тутилган.

Дастлабки  келишувларга кўра, суръатга олиш Ўзбекистоннинг йирик саноат ва ҳунармадчилик марказларида олиб борилади. Шунингдек унда Ўзбекстон тарихига, Иккинчи жаҳон уруши тарихига ва 1966 йилдаги Тошкент ер қимирлаши тарихига бағишланган лавҳалар бўлади.

Сценарий режаси тасдиқланганидан сўнг МИР суратга олиш гуруҳи Ўзбекистонда ишлай бошлайди. Фильм тайёр бўлганидан сўнг Ўзбекистон телеканалларида намойиш этилади. 2020 йилнинг 16 октябрида бўлиб ўтадиган МДҲ давлат раҳбарлари саммити олдидан унинг қисқартирилган версияси намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу фильмни суратга олиш ҳақида “Ўзбеккино” МА ва МТРК “Мир” орасида 2020 йилнинг феврал ойида келишувга эришилган эди.

Асосий мавзулар