"Мени тинч қўйинг": Наргиз биринчи эри Руслан Шарипов ҳақида гапирмасликка аҳд қилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишКонцерт в честь Людмилы Гурченко
Концерт в честь Людмилы Гурченко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таниқли эстрада хонандаси Наргиз Зокирова собиқ эри Руслан Шарипов хотирасига бағишлаб ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост ёзиб қолдирди.

ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Таниқли эстрада хонандаси Наргиз Зокирова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида собиқ турмуш ўртоғи Руслан Шариповнинг бевақт вафотидан чуқур қайғудалигини баён этди. Хонанда фурсатдан фойдаланиб, ушбу қайғудан фойдаланиб қолмоқчи бўлган журналистларга мурожаат қилган.

Руслан Шарипов - Sputnik Ўзбекистон
Машҳур хонанда Руслан Шарипов вафот этди

"Қадрдон кузатувчиларим! Бугун биринчи эрим - Руслан оламдан ўтди. Буни англаш мен учун ниҳоятда оғриқли. Мен қайғудаман. Ҳамдардлик билдириб ёзган изоҳларида мени белгилаган инсонларнинг барчасига миннатдорлик билдираман. Қўлимни кўксимга қўйиб, шуни айтмоқчиманки, ушбу постни оммага эълон қилишни истамас эдим, чунки кимнингдир ўлими - пиар учун сабаб эмас! Фожиа ва ўлимлардан шу йўл билан даромад олишга ҳаракат қиладиган одамлардан эса - нафратланаман! Шунинг учун, мендан бирон шарҳ ёки изоҳ кутмаслигингизни ўтиниб илтимос қиламан! Бу, шунингдек, Нью-Йоркда бўлган ва журналистларнинг тўхтовсиз қўнғироқ-ҳуружларига дуч келган онамга ҳам тегишли. Бу бизнинг шахсий қайғуимиз ва уни қандай енгишимиз - оиламизнинг ички ишидир. Тушунаман, ҳозирги кунда таниқли инсонларнинг аксарияти бундан фойдаланиб, умрга татигулик серия ва сюжетлари билан телеканаллар бўйлаб саёҳатни амалга оширган бўлардилар. Мен эса ундайлар сафига кирмайман. Менинг шахсий ҳаётим сотилмайди ва сотиб олинмайди! Албатта, қалбимда асраб келадиган кўплаб қадриятларим бор, улар ҳақида айнан сизнинг хабардор бўлишингиз кўпам шарт эмас. Тушунганингиз учун раҳмат", - деб ёзиб қолдирган хонанда.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган хонанда Руслан Шарипов куни кеча 54 ёшида оламдан ўтди. 

Руслан Шарипов 1966 йил 10 сентябрда Самарқанд шаҳрида туғилган. Шарипов нафақат қўшиқчи, балки мусиқачи ва бастакор бўлган: "Болалар", "Сетора", "Байт" каби машҳур гуруҳларга асос солган. Бундан ташқари, таниқли хонанда "Шаҳзод" ва "Хўжа" гуруҳларининг машҳур қўшиқларини басталаган.

Янгиликлар лентаси
0