02:19 04 Август 2020
Эфир
  • RUB142.37
  • EUR11896.04
  • USD10207.69
Маданият
Ҳавола олиш
123 0 0

Туркия кенг жамоатчилигини Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси билан таништириш мақсадида Анқара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Туркиянинг Анқара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказилади. Бу масала Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоғлу ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди.

Учрашувда сиёсий-дипломатик, парламентлараро, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва хавфсизлик соҳаларидаги икки томонлама шерикликнинг юқори даражаси, шунингдек, икки мамлакат манфаатларига мос келадиган барча йўналишлардаги ҳамкорлик қўлами юқори суръатлар билан ўсиб бораётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, Маданий-гуманитар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

“Туркия кенг жамоатчилигини Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси билан таништириш мақсадида Анқара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режалари муҳокама қилинди”, - дейилган хабарда.

Жорий йилнинг 19-20 февраль кунлари юқори даражада бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Туркия” стратегик ҳамкорлик Кенгашининг биринчи йиғилиши мамлакатлараро ҳамкорликнинг ривожланишида бошланган янги босқични ифода этганлиги ҳам таъкидланди.

Иккала давлатнинг умумий манфаатлари ва ташаббусларини илгари суриш мақсадида яқин вақтларда Стратегик режалаштириш гуруҳининг 2-йиғилишини ва икки мамлакат ташқи сиёсий идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш имконияти кўриб чиқилди.

Туркия томонига пандемияга қарши курашда бир неча бор кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Туркия пандемиянинг таъсирига қарамай, ўзаро савдо ҳажмини қисқа муддатда 5 млрд долларга етказишга келишиб олгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар