Бухородаги 7та маданий объект ЮНЕСКО умумжаҳон мероси рўйхатини тўлдириши кутилмоқда

© Госкомтуризм УзбекистанаСъемка достопримечательностей Бухары с высоты птичьего полета
Съемка достопримечательностей Бухары с высоты птичьего полета - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЮНЕСКОнинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар сонининг ортиши республикага ташриф буюрувчи сайёҳлар сонининг кўпайишига олиб келишига ишонамиз, дейилади маданият вазирлиги хабарида

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Бухоро вилоятидаги яна 7 та маданий мерос объектларини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича номзодлик ҳужжатлари тайёрланди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги матбуот-хизмати.

Узбекский национальный танец - Sputnik Ўзбекистон
Хоразмнинг Лазгиси ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

"Маданият вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Ўзбекистон Фанлар Академияси билан биргаликда Марказий Осиё халқаро тадқиқотлар институтини жалб қилган ҳолда "Ипак йўли: Зарафшон дарёси ва Қайроқум йўналиши" (Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон) чегералараро обидалари қаторида Бухоро вилоятида жойлашган Чор-Бакр ва Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Вобкент минораси ва Чашмаи Аюб мақбараси архитектура объектлари ҳамда қадимги Пойкент, Варахша ва Вардонзе шаҳар қолдиқларини ЮНЕСКОнинг Умумжахон мероси рўйхатига киритиш бўйича, халқаро мезонларга асосида номзодлик ҳужжатлари тайёрланмоқда", - дейилади хабарда. 

ЮНЕСКОнинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар сонининг ортиши республикага ташриф буюрувчи сайёҳлар сонининг кўпайишига олиб келишига ишонамиз, дейилади маданият вазирлиги хабарида.

Ўзбекистон БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган ташкилоти ЮНЕСКОга 1993 йилда аъзо бўлиб, Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция 1995 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган.

Конвенция доирасида Хива шаҳридаги "Ичан-қалъа", "Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси" объекти, Бухоро ва Шаҳрисабз тарихий марказлари ҳамда Чотқол биосфераси (табиий мерос) Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Янгиликлар лентаси
0