12:14 21 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Маданият
Ҳавола олиш
139 0 0

Ушбу кўргазма Россия янги тарихида ўзбек кинематографияси дурдоналарининг энг катта намойиши бўлади.

ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Москвадаги Давлат Третьяков галереясида "Мангу эмас!1968-1985." кўргазмаси доирасида "Ўзбекча янги тўлқин" кинодастури очилди, деб хабар қилди "Ўзбеккино" миллий агентлиги. 

Ўзбекистон Республика Кинофонди билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда Шуҳрат Аббосов, Али Ҳамроев, Қамара Камолова, Дамир Салимов, Элёр Ишмуҳамедов, Равил Ботировларнинг 1960 - 1970 йилларда яратган фильмлари намойиш этилади.

Кинокўргазма 19 сентябр куни соат 15.30 да "Ўзбекфильм" нуфузини кўкларга кўтарган Шуҳрат Аббосовнинг "Маҳаллада дув-дув гап"фильми билан бошланди. Намойиш Янги Третьяков галереясининг Катта залида Россия Давлат Кинофонди коллекциясида сақланаётган 35 мм ли ҳажмдаги нусхаси намойиш этилади, - деб маълум қилган Третьяков галереясининг кинодастурлар бўлими бошлиғи Максим Павлов.

"Ўзбекча янги тўлқин" кинодастури томошабинларга "Маҳаллада дув-дув гап", "Сен етим эмассан!", "Тошкент - нон шаҳри!", "Нафосат", "Севишганлар", "Учрашув", "Сурайё", "Лайлак келди-ёз бўлди", "Олмос", "41 йил олмалари", "Матонат", "Еттинчи ўқ", "Аччиқ данак", "Инсон қушлар ортидан боради", "Мевазорлик аёл", "Мухлис", "Абу Райҳон Беруний", "Ёввойи" каби мумтоз фильмларни инъом этади. 

Таъкидлаш жоизки, ўзбек кинематографиясининг бундай катта ҳажмдаги киноасарлари намойиши совет давридан кейин Россияда илк бор ўтказилмоқда, дейилади хабарда. 

Кинодастурга атоқли киношунос Нигора Каримова ва "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳузуридаги Республика Кинофонди раҳбари Элжон Аббосовлар раҳбарлик қилишмоқда.

 

Асосий мавзулар