ЮНЕСКО бош директори Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусини қўллаб-қувватлади

Oбуна бўлиш
Одри Азуле Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йилда Хивада халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. ЮНЕСКО Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хивада халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. 

Шавкат Мирзиёевнинг БМТдаги чиқишидан сўнг ташкилот бош директори Одри Азуле ўз твиттерида Ўзбекистон президенти ташаббусини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. 

"Мен Президент Мирзиёевнинг 2021 йилда Хивада Марказий Осиё бўйича халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусини мамнуният билан қабул қиламан", - деб ёзди Одри Азуле. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22-23 сентябр кунлари бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқида дунё ҳамжамияти эътиборини Оролбўйи ҳудудидаги экологик фалокатга қаратган эди. 

Хусусан Ўзбекистон президенти Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилишни ҳамда 2021 йилда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда қадимий Хива шаҳрида “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” деган мавзуда халқаро форумни ўтказишга тайёр эканлигини билдирган эди. 

Янгиликлар лентаси
0