Тошкентда “Мендирман Жалолиддин” сериалининг тақдимот маросими бўлиб ўтди

© Telegram / Saida MirziyoyevaПрезентация исторического сериала “Мендирман Джалолиддин”
Презентация исторического сериала “Мендирман Джалолиддин” - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жалолиддин Мангубердига бағишланган “Мендирман Жалолиддин” сериалининг тақдимот маросими булиб ўтди. Сериал Туркиянинг “Bozdag film” компанияси томонидан суратга олинган.

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Тошкентда саркарда, Чингизхондек ёвга мардонавор қарши чиққан Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангубердига бағишланган “Мендирман Жалолиддин” сериалининг тақдимот маросими булиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Туркия маданият ва санъат арбоблари, Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, дипломатик корпус вакиллари  иштирок этди.

Лойиҳа ташкилотчилари Ўзбекистон Маданият вазирлиги, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, “Best organizer” МЧЖ. Сериал Туркиянинг “Bozdag film” компанияси томонидан суратга олинган.

© Пресс-служба Минкультуры УзбекистанаПрезентация исторического сериала “Мендирман Джалолиддин”
Тошкентда “Мендирман Жалолиддин” сериалининг тақдимот маросими бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон
Презентация исторического сериала “Мендирман Джалолиддин”

Маданият вазири Озодбек Назарбеков тақдимот маросимида “Мендирман Жалолиддин” кинофильми ўзбек халқини дунёга танитадиган  юқори савияда яратилган  кенг қамровли илк тарихий асар сифатида эътироф этилишига шубҳа йўқлигини таъкидлади.

Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ҳам фильм борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун ушбу сериалнинг биринчи қисмини намойиш қилдик. Албатта, бу сериал турли баҳс, мунозара, балки танқидларга ҳам учрар. Биз бунга тайёрмиз. Биз фикрлар хилма-хиллигини қўллаб-қувватлаймиз. Ҳар бир фикрни ҳурмат қиламиз. Ва нима бўлганида ҳам, олдимизга қўйган ҳар бир режамизни охирига етказамиз. Бу лойиҳани ҳам уддалай олдик, деб ўйлайман”, - дея ёзди телеграм каналида Саида Мирзиёева.

Янгиликлар лентаси
0