04:44 28 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Маданият
Ҳавола олиш
157 0 0

Картина сюжетида Чирчиқ ва Ангрен шаҳри ҳамда Чорвоқ сув омбори атрофида машҳур совет боксёри Валерий Попенченко ҳаёти ва фаолияти акс этган

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. Россия Федерацияси "Кинодом" ижодий уюшмаси вакиллари навбатдаги фильмни суратга олиш мақсадида Тошкент вилоятига ташриф буюришди. Бу ҳақда Тошкент вилояти туризмни бошқариш департаменти хабар бермоқда.

"Айни пайтда, кино ижодкорлар Чирчиқ ва Ангрен шаҳри ҳамда Чорвоқ сув омбори атрофида машҳур Совет боксёри Валерий Попенченко ҳаёти ва фаолияти акс этган "Мистер Нокаут" фильмини тасвирга олиш ишларини бошлаган", - дейилади хабарда.

Айни вақтда, суратга олиш ишларини давом эттириш учун жойни танлаш ишлари олиб борилаётгани қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, "Mr. Нокаут" фильми бош режиссёри Артем Михалков октябр ойи ўрталарида Ўзбекистонга келган эди. Бош қаҳрамонни Виктор Хориняк ижро этиши маълум. Мураббий ролига Сергей Безруковни таклиф этиш режалаштирилган эди. Бюджети 200 миллион рублни ташкил этадиган картинани жорий йилнинг ўзида прокатга чиқариш мўлжалланмоқда. Фильмнинг суратга олиш ишлари Россия, Ўзбекистон, Польша ва Японияда бўлиб ўтади.

Асосий мавзулар