04:42 05 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Маданият
Ҳавола олиш
53220

Ўзбекистонлик ихтирочилар томонидан яратилган ушбу қурилма углеводородли газлар ҳамда захарли моддаларни ўзида ушлаб қолиб, уни қайта ишлаш хусусиятига эга.

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани, Лангар қишлоғидан бўлган Феруз Миродилов ўз отаси Тўрақул Дўстов ҳамда шериги Наби Дўстматов билан ҳаммуаллифликда ажойиб ихтирога қўл урди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. 

© Sputnik
Изобретатели из Узбекистана

Ихтирочилар айтишига кўра, "Аккумуляторли ёқилғи тизими" FAP 01201 дея номланаётган ушбу ихтиродан келажакда енгил ёки оғир юк ташувчи машиналар  ва заҳарли газ чиқарувчи корхоналар, шунингдек, маҳсулот ёки хом ашё ишлаб чиқарувчи бошқа заводларга ўрнатиб фойдаланиш мумкин.

"Аккумуляторли ёқилғи тизими"  FAP 01201" - махсус фильтр ёрдамида чиқинди газлар ва захарли моддаларни ўзида ушлаб қолади ва уни қайта ишлаб, табиатга тоза кислород (О2)ишлаб чиқаради", - дейди инновация муаллифлари.  

Эътибор берилса, автомобилдан ишлаб чиқаётган чиқинди газлар, жумладан,  корхоналардан чиқаётган газларнинг асосини углерод оксиди, яъни карбонат ангидрид моддасини ташкил қилади. Агар биз яратган ихтиро ёрдамида ушбу карбонат ангидридни  тозалаш имконияти бўлса, уни бемалол корхоналарга ўрнатиб, фойдаланиш имконияти туғилади, дейди ихтирочи Феруз Миродилов.

Ушбу "ақлли" механизмни реал ҳаётга тадбиқ этишга ҳозирча бир неча тўсиқлар бор.

Биринчи навбатда, қурилмани чизма кўришида илк реал нусхасини яратиб синовдан ўтказиш учун махсус лаборатория керак. Бироқ, бундай лаборатория ҳозирча Ўзбекистонда йўқ. Шу боис қурилманинг нусхасини яратишга қизиқиши бўлган чет эллик инвесторлар топилса, ундан келажакда кўзланган мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлади.

"Лойиҳа юзасидан Ўзбекистондаги Муборакдаги газни қайта ишлаш заводига ҳам мурожаат қилиб кўрдим, улар таклиф қилинаётган ихтирога қизиқиб, бизни моддий томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр бўлишди. Бироқ, лойиҳанинг илк нусхасини чет эл стандартларига жавоб бера оладиган махсус техник ускуналарга эга лабораторияларда яратиб синаб кўриш мумкин. Ҳозирча, ана шу томонлама оқсаб турибмиз", — дейди ёш ихтирочи Феруз Миродилов.

Муаллифга кўра, ҳозирги кунда ихтиронинг дастлабки нусхасини яратиш учун техник имкониятлари бор бўлган лабораториялар ва тажрибали мутахассислар Россия, Туркия, Италия, Хитой, АКШ, Жанубий Корея, Германия каби хорижий давлатларда фаолият юритиб келади.

 

Асосий мавзулар