Ўзбек эстрадаси примадоннаси президент қўриқлаш хизматига атаб қўшиқ куйлади

© SputnikЮбилейный концерт Юлдуз Усмановой в Москве
Юбилейный концерт Юлдуз Усмановой в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Усмонова таронада барча хизматчилар жасоратини мадҳ этган ва давлат хафвсизлик хизмати ходимларини содиқ ва мард ўғлонлар эканлигини қайд этган.

ТОШКЕНТ, 14 ноя - Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Давлат хавфсизлик хизматига атаб қўшиқ куйлади.

Хонанда қўшиққа ишланган клипни ўзининг Инстаграммдаги саҳифасида жойлаган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Yulduz Usmonova (@yulduzibragimovnausmonova)

Қўшиқда: "Халқ ўз ишонганин ишонар сизга, суйиб сайланганин инонар сизга, халқнинг нодир мулки ҳимоянгизда", "Ватанни, юртбошини қўриқлайди чиндан мард йигитлар, мард ўғлонларинг", "Сиз давлат юрагин қалқонларисиз", дея куйланади.

Усмонова таронада барча хизматчилар жасоратини мадҳ этган ва давлат хавфсизлик хизмати ходимларини содиқ ва мард ўғлонлар эканлигини қайд этган.

Янгиликлар лентаси
0