Жаҳонгир Отажонов кутилмаганда санъатни тарк этди. У мухлисларга видеомурожаат йўллади

© Instagram / jahongir_atajanovsЖахонгира Атаджанов
Жахонгира Атаджанов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мана ва ниҳоят, Аллоҳни иродаси билан ўзимни 1-2 йилдан бери қийнаб келаётган саволларга ушбу дақиқаларда жавоб топдим, деб ўйлайман, дея бошлаган мухлисларига мурожаатни Отажонов.

ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Ўзбек мусиқа соҳасининг ёрқин юлдузларидан бири, хоразмлик хонанда Жаҳонгир Отажонов мусиқачиликдан воз кечиш қарорини қабул қилди.

Фонтан из денег лишил Жахонгира Атаджанова лицензии - Sputnik Ўзбекистон
"Доллар фонтанида чўмилавер": Жаҳонгир Отажоновга лицензияси қайтарилди

Хонанда ўзининг ушбу қарорини Инстаграм орқали қилинган видео-мурожаатда эълон қилган.

" <>...Мана ва ниҳоят, Аллоҳни иродаси билан ўзимни 1-2 йилдан бери қийнаб келаётган саволларга ушбу дақиқаларда жавоб топдим, деб ўйлайман. Ўзим яхши кўрган, мени шунча даражага етказган, халқимизни орасида озми-кўпми обрў эътибор қозонтирган мусиқачилик касбим билан Аллоҳ учун, шариатимизга тўғри келмагани учун воз кечишликни журъат қилдим", - дейди хонанда.

Хонанда йиллар давомида уни олқишлаб, ашулаларини эшитиб келган барча мухлисларига миннатдорлик билдирган.

У шунингдек, ижодидан норози бўлган юртдошларни ҳам эсга олган ва улардан ундан рози бўлишларини сўраб қолган.

Отажонов, бундан кейин унга мусиқачилик бўйича саволлар билан безовта қилмасликларини ва мухлислардан унинг қўшиқларини қаерда кўришса, ўша жойдан ўчириб ташлашларини сўраб қолган.

Янгиликлар лентаси
0