Қозоғистон тангасининг нархи 35 фоизга тушиб кетди

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишМолия бозори ҳолатини кўрсатувчи график
Молия бозори ҳолатини кўрсатувчи график - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон миллий валютаси нархининг кескин тушиб кетиши, валюта коридорини бекор қилиш ва валюта курсини эркин бозор алмашувига чиқариш билан боғлиқ.

Тошкент, 20 авг – Sputnik. Қозоғистонда Марказий банк томонидан валюта коридори бекор қилингандан кейин миллий валюта курси бир долларга 255 тангага тушиб кетди, деб хабар берди  Sputnik Казахстан.

Қозоғистон бош вазири Карим Максимов 20 августдан бошлаб республика янги валюта-кредит сиёсатига ўтишини ҳамда валюта коридирини бекор қилинишини эълон қилди.  Шундай қилиб  Танга курси бозор талабларига  асосида ташкил топади. Қозоғистон валюта биржасида (KASE) бугун эрталабки савдолар чоғида валюта курси бир долларга 255,25 тангада тўхтади, бу кечаги нархдан — 188 танга,  35% кам.

“Бу девальвация* эмас. Бу эркин бозор курсига ўтиш. Эркин бозор курсида валюта нархини бозор қатнашчилари орасида талаб ва таклифга қараб бозорнинг ўзи белгилайди”, — деди Миллий банк бошлиғи Қайрат Келимбетов.  (*девальвация – валюта ўз қийматини олтин ва бошқа валюталарга нистабатан йуқотиши)

Олдин Қозоғистонда валюта коридори қоидаси амал қиларди, ушбу қоидага биноан миллий валюта курси бир долларга 170 дан 195 тангагача бўлган оралиқда белгиланар эди.

Ўзбекистонда валюта нархи Марказий Банк томонидан белгиланади. Ҳозирги кунда республикада валюта нархини эркин бозор курсига ўтказиш режалаштирилмаган. 20 августда Ўзбекистон сўмининг нархи бир долларга 2527, 28 сўмни ташкил қилди.

Янгиликлар лентаси
0