00:45 20 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Евро. Архив суръат

Европа Иттифоқи Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун €9,3 млрд ажратди

© Sputnik / Михаил Кутузов
Иқтисод
Ҳавола олиш
7911

ЕИ қишлоқ ҳудудларининг ижтимоий ва иқтисодий имкониятларини қўллаб-қувватлаш мақсадида беминнат ёрдам кўрсатади.

 

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг Наманган, Андижон, Фарғона, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларининг қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш учун €9,3 миллиард маблағ ажратади, деб хабар берди ЕИ матбуот хизмати.  

ЕИ дастурига биноан, уч йил мобайнида қишлоқ хўжалигининг чорвачилик, боғдорчилик ва сабзавотчилик соҳаларига европа технологиялари киритилади.

Ушбу лойҳа ташкилотчиси — Германия халқаро ҳамкорлик агентлиги (Deutsche Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit — GIZ). Лойҳада яна Франция, Италия ва Болгария агентликлари ва иқтисодий ривожланиш марказлари қатнашади.

Лойҳанинг асосий мақсади ЕИда яратилган сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқиш ноу-хау ва технологияларини, маҳаллий ҳукумат ва иқтисодий субъектлар билан билан биргаликда, ривожланаётган Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига киритиш.

 

Асосий мавзулар