Ўзбекистонда интернет тармоғини янгилаш октябргача давом этади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишТехник хизмат бўлими
Техник хизмат бўлими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тармоқ ускуналарини янгилаш бўйича олиб борилаётган ишлар туфайли, интернет алоқаси баъзан узилиб қолиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. "Ўзбектелеком" АЖ ва ҳамкор компаниялар тармоқларида профилактик ишлар олиб борилаётганлигини хабар берди компания матбуот хизмати.

Бир ой олдин Skype, Viber ва бошқа мессенжерлар чекланган тартибда ишлаётгани ҳақида хабарлар етиб келганди.

Ўзбекистонда ахборот технологияларини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаяпти. Россиянинг МТС уяли алоқа оператори Тошкентда HSPA+ технологиясида ишлайдиган янги тармоқни ишга туширди. Ушбу технология маълумот узатиш тезлигини 42 Мбит/с гача ошириш имконини беради.

Август ойининг бошида миллий оператор интернет провайдерлари учун нархлар камайтирилганини эълон қилганди. 3 августдан бошлаб интернет нархи 1 Мбит/с га 203 долларни ташкил қилди.

“Ўзбектелеком” – ўзбекистоннинг энг катта телекоммуникация оператори. Унинг тармоғлари бутун республика ҳудудини қамраб олган. Компания провайдерларга кўчмас ва уяли алоқа каналлари ва овозли алоқанинг барча турлари  билан таъминлайди. Компания хизматлари UzTelecom, UzMobile, UzOnline ва Telecom TV савдо белгилари остида танилган.

 

Янгиликлар лентаси
0