Консерва қилинган Тошкент палови Россия бозорига чиқмоқда

© Sputnik / СтрингерКонсерва қилинган Тошкент палови
Консерва қилинган Тошкент палови - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда сотилатган ушбу палов, энди Россия бозорига чиқмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Донғи кетган Тошкент паловини, яқин кунлар ичида Россияда татиб кўриш мумкин, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Ўзбекистонда, яқинда пайдо бўлганига қарамасдан, ушбу палов анчагина шов-шувга сабаб бўлди. Уни ишлаб чиқариш 2015 йилнинг январ ойида бошланган эди.
Завод вакилининг айтишига қараганда “Завод очишдан аввал, албатта, бироз иккиландик, чунки консерва қилинган палов – Ўзбекистон учун бирмунча бебош фикр, албатта. Уни харидорлар қандай  кутиб олар экан деган хавтирилар бор эди, чунки бизда ҳар қадамда ҳақиқийси пиширилади.”

Ўзбекистонда биринчи консерва қилинган палов ишлаб чиқариш пойтахтнинг Сергели туманида ишга туширилди. Ҳозирги кунда ушбу завод қудрати — ойига бир миллион банка.

Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, ушбу ошнинг рецепти ҳам жудда муҳим масала эди. Ўзбекистонда паловнинг юздан зиёд рецепти бор. Тошкент тўй палови улар орасида энг оммавиларидан бири, деди у.

“Биз албатта ушбу палов пишириш технологиясини тўлиқ тасвирлаб бера олмаймиз, чунки бу бизнинг ноу-хау. Лекин умумий қилиб айтганда шундай — бир буруҳ ошпазлар 120 килограммли қозонларда, энг яхши маҳсулотлардан, ош пиширадилар”, деди суҳбатдош.

Кейин ушбу ош ишлаб чиқариш тизими орқали 335 ва 670 граммли банкаларга жойланади. Унинг сақлаш муддати икки йил. Унинг асосий харидорлари чет эллик меҳонлар, туристлар ва чет эл бозорлари.

“Компания ушбу маҳсулотни биринчи навбатда экспорт учун мўлжаллаган. Биз аллақачон Қозоғистонга синов учун 60 минг банка маҳсулот еткизиб бердик. Ҳозир Россия билан фаол музокаралар олиб бормоқдамиз”, деди завод вакили.

Бироз олдин компания вакиллари Москвада бўлиб ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасида қатнашди. У ерда ушбу маҳсулотга қизиқиш жуда катта бўлди. Асосан Москва, Узоқ Шарқ ва Сибир регионларида.

Ҳозир ушбу маҳсулотни Москва, Владивосток ҳудудларига еткизиб бериш учун фаол музокаралар оли борилмоқда. Хитой ва Эрон бозорлари ҳам ушбу маҳсулот биан қизиқмоқда.

Компания ўз маҳсулотлар қаторини бошқа ўзбек миллий таомлари билан кенгайтириш ниятида. Лекин айнан қайси таом эвазига эканлиги, ҳозирча сир. Янги таомлар келаси йил бошида пайдо бўлади.

Янгиликлар лентаси
0