Жаҳон банки Ўзбекистон ЯИМ ўсиши башоратини 7,6 % дан 7 %га камайтирди

Oбуна бўлиш
Асосий сабаб - жаҳон бозорида пахта ва олтиннинг нархи тушиб кетиши ҳамда пул ўтказмаларининг камайиши, дейилмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Сешанба куни Жаҳон банки шу йилнинг июл ойида эълон қилинган 2015 йил Ўзбекистон ЯИМ ўсиши миқдори башоратини 7,6 % дан 7 % га камайтирди.

Банк мутахассислари ҳисоботига кўра, Ўзбекистондаги иқтисодий ривожланиш 2016 йилда 7,8% ўрнига 7,5 % ни ташкил қилади. 2017 йилда эса 8% ўрнига 7,8 %ни ташкил қилади. Ўзбекистон ЯИМи 2014 йилда 8,1 % ўсиш кўрсатди.

2015 йилда Ўзбекистон ташқи ҳисоб-китоб рақами салдоси ЯИМнинг 0.2% ни ташкил қилади. 2014 йилда ушбу кўрсаткич 1,3% ни ташкил қилганди. 2016, 2017 йилларда ушбу кўрсаткич 0,3 ва 0,4 % бўлиши кутилмоқда.  

Ҳисоботда айтилишига кўра, республикада экспортни диверсификация қилиш ва ички талаб ҳажмини ошириш яқин йиллар орасида иқтисодиёт ривожланишига ҳисса қўшади, лекин пахта ва олтиннинг нархи тушиб кетиши ва Россия каби асосий эспорт бозорларида иқтисодий кўрсаткичларнинг пастлиги, ҳамда 2015 йилда пул ўтказмаларининг 1,55 баравар камайиши, ЯИМ ўсишини 8% га еткизишни таъминламайди.

Эслатиб ўтамиз, охирги 10 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 8 % дан юқори бўлган.

Бироз олдин, Ўзбекистон ҳукумати 2015 йилда ЯИМ ўсиши 8% бўлишини кутаётгани хабар берилганди.

 

Янгиликлар лентаси
0