Ўзбекистонда 2016 йилда MAN автобуслари ишлаб чиқариш бошланади

Oбуна бўлиш
Ҳозирги кунда ушбу автобуснамунаси республикада тажриба синовларидан ўтмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. JV MAN Auto-Uzbekistan Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси 2016 йил февралида MAN A 22СПГ шаҳар  автобуслари ишлаб чиқаришни режалаштирган, Sputnik мухбири хабари асосида.

Бошида ишлаб чиқариш катта бўлакли йиғишдан ташкил топган бўлади. Унда кузов таёр шассига ўрнатилади.

“Малайзиядаги MAN заводида Ўзбекистон учун бир дона наммуна автобуси ишлаб чиқарилган ва унга газ-баллон ускунаси ўрнатилган. Ҳозирги кунда ушбу автобус Тошкентда синовдан ўтмоқда. Ўзбекистонда бошида 50 та автобус йиғиш режалаштирилган”, — деди компания вакили.

UzAutoTrailer шўъба корхонасида автобуслар ишлаб чиқариш тизими аллақачон ўрнатиб бўлинган. Автобус 90 йўловчига мўлжалланган бўлиб, Euro 5 стандартига мос, 310 от кучига эга мотор билан жиҳозланган.

Корхонада автобус учун эҳтиёт қисмларни босқичма-босқич ўзлаштириш дастури ишга туширилган. 2018 йил охиригача шиша ва пластикдан ясалган қисмларини, ўтирғичларни, подрамник ва кронштейнларни ишлаб чиқариш режалаштирилган.

2020 йилга келиб автобус фаралари, электр симлари, пол ва ички қоплами материаллари, эшиклари, қулфлари, тутқичлари ишлаб чиқиш, 2022 йилга келиб кузовнинг алюмин профиллари ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0