03:33 16 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.19
  • EUR9176.86
  • USD7813.42
Нефтни қайта ишлаш заводи. Архив сурат

"Газпром нефт" Ўзбекистонга нефт еткизиб беришни бошлади

© Sputnik / Григорий Сысоев
Иқтисод
Ҳавола олиш
21110

2015 йил бошидан бошлаб МДҲ мамлакатларига нефт экспорти анча ошди. Унинг ҳажми 0.86 млн тонадан 1,4 млн. тоннага етди. Шундан Ўзбекистонга 4,7 % тўғри келади.

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Россиянинг “Газпром нефт” компанияси Ўзбекистонга нефт хом ашёсини еткизиб бера бошлади, дейилган компаниянинг охирги 9 ойлик ҳисоботида.

Ўзбекистонга нефт еткизиб берила бошлаганидан кейин, компаниянинг МДҲ давлатларига сотилаётган нефт ҳажми, 68,6 %га ўсди.

“МДҲ давлатларига экспорт қилинаётган нефт ҳажмининг 68,6 %га ошишига Ўзбекистонга нефт еткизиб бериш бошлангани ва Мозырск Нефтни қпйта ишлаш заводи ишга тушгани сабаб бўлди”, —   дейилган компания хабарида.

Ўзбекистонда “Газпром” лойҳаларини амалга ошириш 2002 йилда, стратегик ҳамкорлик ҳақидаги шарномага қўл қўйилганидан кейин бошланди.

 

Асосий мавзулар