06:34 25 Феврал 2018
Эфир
General Motors заводи ёнидаги автостоянкада. Архив сурат

Украина Ўзбекистон автомобилларига махсус бож солиғи киритди

© Sputnik/ Игорь Руссак
Иқтисод
Ҳавола олиш
64 0 0

Ушбу солиқ комиссия қарори билан Ўзбекистон томонидан Украинани дискриминация қилувчи ва нодўст ҳатти-ҳаракатлар аниқланган замондан, то улар бартараф қилингунга қадар киритилади.

 

ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Украинанинг Муассасалараро Халқаро Савдо комиссияси 13 ноябр куни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари учун махсус бож солиғи киритишга қарор қилди. Солиқ ҳажми транспорт воситасининг божхона нархидан 12,12 % ташкил қилади. Украинанинг “Урядовой курер” газетаси хабарига кўра, ушбу солиқ Ўзбекистон томонидан Украинани дискриминация қилувчи ва нодўст ҳатти-ҳаракатларга қарши чора сифатида киритилмоқда.

“Махсус бож солиғи, комиссия қарори билан, Ўзбекистон томонидан Украинани дискриминация қилувчи ва нодўст ҳатти-ҳаракатлар аниқланган замондан, то улар бартараф қилингунга қадар киритилади”, — дейилган хабарда.

Қарор нашр этилганидан 10 кундан кейин кучга киради. Унинг таъсири остига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган двигатели ҳажми 0 — 3000 куб смгача бўлган барча енгил автомобиллар тушади.

 

Асосий мавзулар