"Ўзбектуризм" Россия туроператорлари билан учрашади

Oбуна бўлиш
Москвада Ўзбекистон ва Россия туркомпаниялари вакиллари учрашуви бўлиб ўтади. Тадбирдан мақсад Ўзбекистонга чет элдан келаётган сайёҳлар сонини ошириш.

Т0ШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. "Ўзбектуризм” МК, Россиядаги ўзбекистон элчихонаси билан биргаликда, 14-16 декабр кунлари Москва ва Санкт-Петербургда учрашувлар ўтказади. Ушбу учрашувларда Ўзбекистон туризм соҳаси вакиллари Россия туроператорлари билан учрашади, дейилган "Ўзбектуризм" миллий компанияси сайтида.

Ташкилотчилар сўзларига қараганда, тадбирдан мақсад, Ўзбекистонга Россиялик сайёҳларни жалб қилиш ва Ўзбекистон турфирмаларга россиялик туроператорлар билан тадбиркорлик алоқарларини ўрнатишга ёрдам беришдир.  

Учрашув дорасида Ўзбекистоннинг туристик имкониятларини ва таклиф қилинаётган туристик пакетлар тақдимоти бўлиб ўтади. Ундан кейин тадбиркорлар орасида "В2В" кўринишида учрашувлар бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Тадбир Санкт-Петербургдаги “Petro Palace” меҳмонхонасида ва Москвадаги “Золотое кольцо” меҳмонхонасининг конгресслар марказида бўлиб ўтади.

 

Янгиликлар лентаси
0