21:35 23 Октябр 2018
Эфир
  • RUB125.76
  • EUR9470.71
  • USD8226.10
Ўзбекистондаги Чорвоқ ГЭСи. Архив сурат

Чорвоқ ГЭСининг учинчи гидроагрегати янгиланди

© Sputnik / А. Волков
Иқтисод
Ҳавола олиш
12011

Чорвоқ ГЭСининг қуввати, тўлиқ янгиланганидан кейин 45 МВтга ошади.

 

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Россиянинг "Силовые машины" компанияси Тошкент вилоятидаги Чорвоқ ГЭСи гидроагрегатини янгилаш ишларини тугатди, “Ўзбекэнерго” вакили хабарига кўра.  

Чорвоқ ГЭСининг тўрт гидроагрегатни янгилаш борасидаги шартнома Россиянинг “Силовые машины” компанияси ва “Ўзбекэнерго” Давлат акционерлик компаниясига қарашли бўлган “Чирчиқ ГЭСлар каскади” шўъба корхоналари орасида 2011 йилда тузилган эди.

“Бугунги кунда Россия томони учинчи агрегат бўйича ишларни якунлади. Яқин икки-уч кунда биз станцияни ишга туширамиз ва электр энергияси ишлаб чиқаришни бошлаймиз”, — деди мутахассис.

Шартномага кўра, “Чорвоқ ГЭСлар каскади” "Силовыме машины" компанияси билан ҳамкорликда  2011-2016 йиллар давомида Чорвоқ ГЭСларининг биринчидан тўртинчигача бўлган барча  гидроагрегатлар ускуналарини янгилаши керак.

Янгиланган ГЭС қуввати 45 мегаваттга ошиши кутилмоқда. Ундан ташқари станциялар ишлаш барқарорлиги ва эксплуатация кўрсаткичлари  яхшиланади.

Чорвоқ ГЭСлар каскади, Тошкент шимолида, ғарбий Тяншан тог тизимларида жойлашган бир неча электростанциялардан ташкил топган. Биринчи ва энг катта ГЭС – Чирчиқ-Бўзсув каскадида жойлашган бўлиб унинг қуввати 620 МВт ни ташкил қилади. Унинг гидроагрегатлари ҳам олдин “Ленинград Металл заводи” ва “Электросила” заводларида ишлаб чиқарилган.

 

Асосий мавзулар