Ўзбекистонда спиртли ичимликлар нархи ошади

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишАлкогол маҳсулотлари.
Алкогол маҳсулотлари. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги йилдан Ўзбекистонда вино ва спиртли ичимликларнинг минимал улгуржи ва чакана сотув нархи сезиларли даражада ошиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Республика Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси “Алкоголь маҳсулотларининг минимал улгуржи-сотув ва чакана нархларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарорни эълон қилди. Унга мувофиқ, янги йилдан вино ва спиртли ичимликларнинг минимал улгуржи-сотув ва чакана нархи ошади, хабар қилади "Газета.uz".

Янги тарифларга мувофиқ,  2016-йилнинг 1-январидан 1 литр винонинг минимал улгуржи-сотув нархи 18,4 %га ошиб 4,5 минг сўм, чакана нархи эса 17,3 %га ошиб — 5,4 минг сўмни ташкил қилиши кутилмоқда.

 Алкоголли ичимликлар(ароқ ва бошқа алкогол маҳсулотлари)нинг 1 литри учун минимал чакана нарх: 10,5 минг сўмдан кам бўлмаслиги белгиланган. Чакана савдо дўконларида бир шиша ароқ нархи 12,6 минг сўм деб белгиланган. Бу эса, олдинги нархдан 15,6 % қиммат деганидир.

Коньяк нархи: улгуржи савдо учун — 13,9 минг сўм, чакана нархи эса 16,7 минг сўм этиб белгиланган. Пиво нархи ўзгаришсиз қолиши кутилмоқда, холос.

Кўрилган чора-тадбирлар, алкогол маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотишнинг олдини олишга қаратилган. Алкогол маҳсулотларини давлат нархидан паст нархда сотиш қонунда таъқиқланган.

 

Янгиликлар лентаси
0