Қозоғистон тангаси курси тушиб кетди

© Sputnik / Павел Михеев / Медиабанкка ўтишҚозоғистон тангаси курси тушиб кетди
Қозоғистон тангаси курси тушиб кетди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон миллий валютаси курси бугун тарихий энг паст нуқтага тушиб, бир доллларга 322,47 тангани ташкил қилди.

 

ТОШКЕНТ, 14 дек, Sputnik. Қозоғистон фонд биржасида душанба куни эрталаб, танганинг ўртача нархи бир долларга 322,47 тангага тушиб кетди. Бу жума кунидага курсдан 10,55 танга кам.

Шундай қилиб, Қозоғистон миллий валютаси курси тарихий энг паст нуқтага етди. Бундан олдин энг паст курс шу йилнинг 9 ноябрида бўлган эди. Ўшанда у  бир долларга 312, 65 тангани ташкилқилган эди.  

Душанба куни савдо ҳажми 166,1 миллионни ташкил қилди. Жума куни бўлса савдо ҳажми 138, 2 милионни ташкил қилган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0