Ангрен ИЭСида 2016йил охирида янги энергоблок ишга тушади

© UzbekenergoТошкент ИЭС
Тошкент ИЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ИЭСни янгилашнинг умумий нархи 242 млн доллардан зиёд. Қуввати 150 МВт бўлган янги энергоблок, арзон нархли паст сифатли кўмирда ишлайди.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Harbin Electric International Company компаниясининг мутахассисилари 2016 йил охиригача Ангрен ИЭСида янги энергоблок ишга туширишга таёр, “Ўзбекэнерго” вакили хабарига кўра.

Унинг сўзларига қараганда ҳозир ишлар керакли асбоб-ускунани Ўзбекистонга олиб келиш босқичида. Бир вақтнинг ўзида электростанцияда янги корпуслар қурилиши амалга оширилмоқда.

“Қуввати 150МВт бўлган Янги энергоблокнинг қизиқарли томони шундаки, у сифати паст бўлган кўп кулли кўмир ёрдамида ишлайди. Бундай кўмирнинг катта заҳиралари “Ангрен” кўмир конида тўпланиб қолган. Бундай технология жуда кам ишлатилади ва бор йўғи дунёда 30 электростанция бор”, — деди мутахассис.

Нархи 226 миллион доллар бўлган энергоблок қурилишига шартнома Harbin Electric International Company компанияси билан 2012 йилда тузилган эди. Умумий қиймати 242 миллион бўлган лойиҳа Хитойнинг Эксимбанки томонидан 165,6 миллион доллар ва “Ўзбекэнергонинг хусусий маблағлари ҳисобидан 75,1 миллион доллар блан сармояланган.

Янги энергоблок ишга туширилиши, технологик ва кўп энергия талаб қиладиган “Ангрен”эркин савдо зонасини электр энергияси билан таъминлашга ёрдам беради. Ҳар йили станцияда бир миллион тоннага яқин паст сифатли кўп кулли кўмир  ёқилади. Янги энергоблок ИЭС қувватини 2 баравардан зиёдга оширади.

Ўзбекистонда йилида 4,5 млн тонна кўмир қазиб олинади. Унинг 85% асосий истеъмолчиси республика Иссиқлик электр станцияларидир.

Ангрен ИЭСи 1957йилда ишга туширилган бўлиб унинг қуввати 484 МВт ни ташкил қилади. 

Янгиликлар лентаси
0