Мигрантлар “Почта России” орқали пул ўтказиши мумкин

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишМосквада "Почта России" бўлими
Москвада Почта России бўлими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда яшаётган Ўзбеклар бундан буён “Почта России” орқали пул ўтказиши мумкин. Ушбу ўтказмалак кичик комиссия билан ўтказилади, ундан ташқари “Почта России”нинг бўлимлари энг чекка ҳудудларда ҳам жойлашган.

ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. "Почта России" халқаро пул ўтказмалар тизимини ишга туширди. Бундан буён “Форсаж” пул ўтказмалар тизими Россия Федерациясининг барча ҳудудларида жойлашган почта бўлимлари орқали Ўзбекистонга пул юбориш имконига эга бўлади, дейилган компания сайтида.

150 минг рублгача бўлган пул ўтказмаларини Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон, Украина, грузия ва Ўзбекистонга юбориш мумкин.

Пул ўтказмаси учун комиссия 1,8 %ни ташкил қилади. Энг кичик комиссия 149 рубл бўлиши керак. Ушбу комиссия пул ўтказмалари бозорида шундай операциялар учун энг кичик комиссиялардан биридир. Ўтказилган пулларни бир неча минутдан кейин олиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0