Ўзбекистон пахта ишлаб чиқаришни қисқартиради

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг сўзларига қараганда, 2020 йилга қадар пахта хом ашёси ишлаб чиқариш ҳажмини 10%га камайтиради.

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистон 2020 йилга қадар  пахта хом ашйси етиштириш ҳажмини 3,35 млн тоннадан 3 млн тоннагача камайтиради, президент Ислом Каримов сўзларига асосан.

Ўзбекистон экспортининг асосий қисмларидан бири бўлган товар – пахта етиштиришни камайтириш ҳақидаги қарор қабул қилиниши,  охирги йилларда дунё бозорида пахтанинг нархи тушиб кетиши билан боғлиқ.

Бурейск ГЭСи тўғони Амурск вилояти - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон: Амударё ва Сирдарё юқори ўзанида жойлашган ҳар қандай иншоот халқаро экспертиза назорати остида қурилиши керак

Ундан ташқари, Ўзбекистонда йил сайин мураккаблашиб бораётган кишлоқ хўжалигини сув билан таъминлаш муаммоси ҳам бу ерда ўз ролини ўйнади. Қўшни Тожикистон ва Қирғизистонда Амударё ва Сирдарёнинг юқори оқимарида ГЭСлар қурилиши мунособати билан Ўзбекистонга етиб келаётган сув ҳажми тобора камайиб бормоқда. Бу Ўрта Осиёнинг жиддай муаммоларидан бирига айланган. 

Шундай бўлсада, етиштирилаётган пахта ҳажми республикадаги пахтасаноати корхоналарини тўлиқ таъминлаб, дунё пахта бозорида ўз ўрнини йўқотмасликни таъминлайди.

“Ишлаб чиқарилаётган пахта ҳажмини 350 минг тоннага камайтириш натижасида 170,5 минг гектар майдон бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экиш учун озод қилинади. Одатда, бу кам самарали, тузланган ёки тоғ ҳудудларидаги ерлар бўлиб, у майдонларда пахта унумдорлиги гектарига 12-15 центнердан ошмайди. Мамлакатда ўртача пахта унумдорлиги 26,1 центнер”, — деди давлат раҳбари.

Баъзи экспертлар бу вазиятни охирги вақтларда ортиб бораётган сабзавот ва полиз маҳсулотлари экспорти билан ҳам боғлашмоқда. 2015 йилнинг 9 ойида Ўзбекистондан Россияга сабзавотлар ва полиз маҳсулотлари экспорти 78,4% ўсди.

Қишлоқ хўжалиги бўйича Россия – Ўзбекистон ишчи гуруҳи тузилади

Ўзбекистон ва Россия қишлоқ хўжалик мунособатлари ривожланиб бормоқда. Яқинда икки мамлакатнинг агар соҳадаги мунособатлари самарадорлигини ошириш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил қилишди. 

Пахтадан озод бўлган майдонларда, Ислом Каримовнинг сўзларига қараганда, биринчи навбатда сабзавотлар, картошка, ем маҳсулотлари, ёғ берадиган маҳсулотлар ва боғлар яратилади.

Давлат раҳбарининг сўзларига қараганда, яқин йиллар ичида Ўзбекистондан мева ва сабзавотлар экспорти сезиларли даражада ошиши кутилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0