Қўнғирот сода заводи қуввати 2 баравар ошади

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишКальцийлаштирилган сода ишлаб чиқариш
Кальцийлаштирилган сода ишлаб чиқариш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги асбоб-ускуналар заводда аллақачон ўрнатилган ва синов тартибида ишга туширилган. Яқин икки ой ичида завод тўлиқ қувват билан ишга тушади.

 

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Хитойнинг CITIC компанияси Ўзбекистондаги Қўнғирот сода заводи қувватини оширади, деб хабар берди лойиҳа буюртмачиси бўлган “Ўзкимёсаноат” вакили.  

2012 йилда Хитойнинг CITIC Ltd компанияси ва “Ўзкимёсаноат” АЖ Қўнғирот сода заводи қувватини икки бараварга ошириб, йилига 200 минг тоннага еткизиш учун асбоб ускуналар лойиҳалаштириш ва еткизиюб бериш борасида шартнома имзолаган эдилар.

“Янги асбоб-ускуналар ўрнатилган ва синов тартибида ишга туширилган, яқин икки ой ичида завод тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди”, — деди “Ўзкимёсаноат вакили.

Лойиҳа учун керак бўлган сармоянинг 77 млн $ Эксимбанк томонидан, 14,4 млн $ — Ўзбекистон тараққиёт фондидан ва қолган қисмини “Ўзкимёсаноат” томонидан киритилган.  

2008 йилнинг августида CITIC Ltd умумий қиймати 250 млн $ бўлган Қўнғирот сода заводини ишга туширди. Завод қуввати йилига 100 минг тонна содани ташкил қилади. СССР даврида Ўзбекистонга йилига 150-160 минг тонна кальцийлаштирилган сода олиб келинар эди. Бугунги кунда республикада ушбу маҳсулотга бўлган эҳтиёж 70-80 минг тоннани ташкил қилмоқда.

Заводнинг хом-ашё базаси “Борсакельмес” ош тузи кони ва “Джамансай” оҳак конлари ҳисобланади.

Кальцийлаштирилган сода ёки натрий карбонати жуда кўп соҳаларда ишлатилади. Ойна (шиша) ва  эмал бўёқлар саноатида, турли хиз тозалаш кимёвий моддалари,  кир ювиш порошоклари ва совун ишлаб чиқаришда. Ундан ташқари натрий карбонати сувнинг қаттиқлигини юмшатишда, чўян саноатида ва металларни ёғсизлантиришда ҳам ишлатилади.   

 

Янгиликлар лентаси
0