Россия ва ОПЕК қазиб олинаётган нефт ҳажмини “музлатиш”га келишиб олишди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишДенгиз нефт платформаси
Денгиз нефт платформаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сешанба куни Дохада Россия энергетика вазири Александр Новакнинг ОПЕК мамлакатлари вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

 

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Россия Энергетика вазири ва ОПЕК мамлакатлари вакиллари Қатар пойтахти Дохада  қазиб олинаётган нефт ҳажмини “музлатиш”га келишиб олишди, РИА Новости Блумберг агентлиги хабари асосида.

Қазиб олинаётган нефт ҳажми 11 январ ҳолатида “музлатиб” қўйилади, деб хабар берди Саудия Арабистони нефт вазири Али ал-Наими. Унинг сўзларига қараганда Саудия Арабистони ҳам ушбу қарорга рози бўлган.

The Wall Street Journal хабарига кўра, учрашувда Саудия Арабистони нефт вазири Али ал-Наими, Нигерия энергетика вазири Эммануэль Ибе Качикву, Венесуэла вазири Эулохио дель Пино ва Россия эергетика вазири Александр Новак қатнашган.

Ушбу йилнинг январ ойида ОПЕК Россия ва бошқа мамлакатлар билан биргаликда, жаҳон бозорида нефт  нархининг тушиб кетиши мунособати билан, қазиб олинаётган нефт ҳажмини камайтириш мақсадида иттифоқ тузишга келишиб олишгани ҳақида хабар қилганди.

 

Янгиликлар лентаси
0