Москвада Ўзбекистон винолари 23та олтин медал олди

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишВино дегустацияси
Вино дегустацияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москвадаги "Продэкспо-2016" озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмасида "Ўзвиносаноат-холдинг" маҳсулотлари “2016 йил энг яхши маҳсулоти” номига сазовор бўлди. Холдинг 4 млн $ миқдорли экспорт шартномалари имзолади.

 

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Ўзбекистон вино-коньяк ва ликер-ароқ ичимликлари Москвада бўлиб ўтган МДҲ ва Шарқий Европа мамлакатлари энг йирик озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмаси — “Продэкспо-2016”да жами 49та медал ва грамоталарга сазовор бўлди.    

Халқаро кўргазма ва дегустация тадбирида Ўзвиносаноат-холдингидан 17 корхона қатнашди, 100 дан ортиқ маҳсулотлар тақдим этилди. Компаниялар 4 миллион доллардан ортиқ экспорт шартномалари тузди.

Кўргазмада 60 мамлакат вакиллари қатнашди. Ўзбекистон вино-коньяк ва ликер-ароқ маҳсулотлари энг кўп миқдорда медалларга сазовор бўлди. Ютиб олинган 49 медаллардан 23 та олтин, 20 та кумуш ва 6 таси бронза медалларир.

Бу йил Ўзбекистон энг кўп миқдорда медал ва совринлар ютиб олиши — мамлакатда вино саноатиривожланиб бораётгани белгисидир. Хусусан, хом ашё базаси кенгайтирилаётгани, маҳсулот сифати яхшиланиб ва барқарорлашиб бораётгани ҳамда замонавий технологиялар қўлланилиши натижасидир, дейилган Ўзвинсаноат-Холдинг саҳифасида.

 

Янгиликлар лентаси
0