Нефт нархи 42 $ дан ошди

© REUTERS / Sergei KarpukhinНефт қазиб олиш
Нефт қазиб олиш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дунё нефт биржасида 4 декабрдан буён биринчи марта WTI нефт нархи 41 $ дан ошди.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Дунёда нефт нархи фаол ўсиб бормоқда. WTI нефтининг нархи 2015 йилнинг 4 декабридан бери биринчи марта баррелига 41 доллардан ошди. Бу ҳақда биржа савдоси натижалари далолат бермоқда.

Москва вақти билан соат 15:01 да май ойига имзоланаётган Brent фьючерслар нархи 2 %га ўсиб 42,40 долларни ташкил қилди, апрел ойида еткизиб бериш учун имзоланган фьючерсларда WTI маркали нефт нархи 2,3 %га ошиб 41,12 долларни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, охирги йилларда бўлаётган иқтисодий ўзгаришлар шуни кўрсатдики, Россия рублининг нархи нефт нархига бевости боғлиқ. 2014, 2015 йилларда нефт нархининг баррелига 100 $дан 30 $ гача кескин тушиб кетиши, Россия рублининг қийматининг бошқа валюталарга нисбатан кескин тушишига сабаб бўлди. Мисол учун 2014 йил бошида 1 доллар — 35 рублга тенг бўлса, 2016 йил бошида доллар курси 80 рублга чиқиб кетган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0