Туристик корхоналар валютани давлатга сотиш мажбуриятидан озод қилинди

© Sputnik / Вадим ШекунМосквада туризм кўргазмаси
Москвада туризм кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитасининг биргаликда қабул қилган қарори асосида, эркин конвертация қилинадиган валюта эвазига экспорт қилинадиган маҳсулотлар ва хизматлар рўйхатига ўзгаришлар киритилди.

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбектуризм Миллий компанияси матбуот хизмати хабарига кўра, туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган кичик корхоналар ўз хизматлари экспортидан тушган валютани давлатга сотиш мажбуриятидан озод қилинди.

Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитасининг биргаликда 7 апрел куни қабул қилган 2195-2-сонли қарори асосида, корхоналар ўзи ишлаб чиқарган ва эркин конвертация қилинадиган валюта эвазига экспорт қилинадиган маҳсулотлар ва хизматлар рўйхатига ўзгаришлар киритилди.

Ушбу ўзгаришларга кўра, туризм соҳасида ишлаётган корхоналарнинг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар рўйхатига бир қатор туристик хизматлар киритилди. Улар қаторига транспорт хизматлари, меҳмонхона хизматлари, овқатлантириш хизматлари, экскурсия хизматлари, маданият, спорт ва бошқа тадбирлар ташкил қилиш хизматлари кирди.

Ушбу ўзгаришлар туроператорларга Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан 29.06.2000 йилда қабул қилинган 245-сонли қарорда белгиланган имтиёзлардан фойдаланишга имкон беради. Унга кўра, кичик корхоналар ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот эспортидан тушган валютани – давлатга сотиш мажбуриятидан озод қилинади.   

Бунинг натижасида, туристик корхоналар ихтиёрида қолаётган валюта маблағлари уларнинг ўзини ривожлантиришга йўналтирилиши мумкин. Жумладан, маблағлар бошқа мамлакатлардан туристлани Ўзбекистонга жалб қилиш ва ўз хизматларини тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар учун ишлатилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0