Томчилатиб суғориш тизимларини харид қилган фермерларга имтиёзлар берилди

© Sputnik / Юрий Лашов / Медиабанкка ўтишТомчилатиб суғоришга тайёр дала майдонлари
Томчилатиб суғоришга тайёр дала майдонлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Томчилатиб суғориш тизимларини хориждан харид қилган фермерлар 2021 йилгача божхона имтиёзидан фойдаланишлари мумкин. 2015 йилда Ўзбекистон ҳукумати томчилатиб суғориш тизимини ривожлантиришга 200 миллион сўмдан кўп маблағ сарфлади.

ТОШКЕНТ, 22 апр – Sputnik. Томчилатиб суғориш тизимларини хориждан харид қилган фермерлар 2021 йил 1 январгача божхона имтиёзидан фойдаланишлари мумкин, деб хабар қилади "Экономическое обозрение" нашри.

Божхона имтиёзи, томчилатиб суғориш тизимларидан ташқари, мевали экинлар кўчатлари ва пайвандтагларга ҳам жорий этилади, дейилади ҳужжатда.

Республика қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 18,5 минг гектар ерда томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланилади, эгилувчан қувурлар билан эса 18,4 минг гектар ер суғорилади. Плёнкали суғориш усули 16,3 минг гектар ерда қўлланилади.

2015 йилда Республикада томчилатиб суғориш тизимини ривожлантиришга 200 миллион сўмдан кўп маблағ сарфланган.

Ҳукумат 2018 йилга қадар томчилатиб суғориладиган ер майдонларини 25 минг гектарга етказишни режалаштирган.

Янгиликлар лентаси
0