03:43 16 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.19
  • EUR9176.86
  • USD7813.42
Международная плодоовощная ярмарка в Ташкенте

Ўзбекистон сабзавот омборлари қувватини 1 млн тоннага еткизади

© Sputnik / Стрингер
Иқтисод
Ҳавола олиш
Ўзбекистон Мустақилликка эришган давр ютуқлари (55)
23322

Бугунги кунда Ўзбекистонда 1300 дан ортиқ ихтисослашган мева-сабзавот сақлаш омборхоналари бор, уларнинг умумий қуввати 800 минг тоннани ташкил қилади.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. 2020 йилнинг охиригача Ўзбекистон мева сабзавот маҳсулотлари сақлаш тизими қувватини 1 млн тоннага еткизишни режалаштирган, деди Тошкентда бўлиб ўтаётган Халқаро Мева-сабзавот ярмаркасида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси бошқарма раиси Одилхон Рустамов.

Унинг сўзларига қараганда, бугунги кунда мамлакатда 1300та ихтисослашган мева-сабзавот сақлаш омборхоналари бор. Уларнинг умуммий қуввати 800 минг тонна бўлиб, у ерда маҳсулот сақлашнинг замонавий саралаш, упаковка қилиш каби услублари қўлланилади.     

“Янги совутиш камералари пайдо бўлганлиги туфайли, Ўзбекистон мева-сабзавотлар йўқотиш ҳажмини 10% дан кўпга қисқартириши мумкин. Ўзбекистон томони яқин беш йил ичида озиқ-овқат саноатини ривожлантиришга 163 млн доллардан кўп чет эл сармоялари ва кредитларини жалб қилади”, — деди Рустамов.

Янги омборхоналар қурилаётган савдо-логистика марказлари асосида қурилади ва уларни барпо этиш учун 115 млн доллардан ортиқ маблағ жалб қилинади. Умумий ҳисобда мамалкатда 15 дан ортиқ шундай марказлар барпо этиш режалаштирилган. Улар республика ҳудудининг барча қисмида жойлаштирилади.

Янги совутгичларнинг бундай ҳажмда пайдо бўлиши, ҳукумат томонидан қўйилган топшириққа биноат амалга оширилмоқда. Унга кўра 2020 йилга қадар Ўзбекистонда мева-сабзавот етиштириш ҳажми йилига 16 млн тоннадан 32 млн тоннага еткизилиши керак.

Ўтган йили Ўзбекистонда 12,5 млн тонна сабзавот маҳсулотлари ҳамда 1,8 млн тонна полиз маҳсулотлари, 1,5 млн тонна узум ва 2,73 млн тонна мева ва бошқа қилшлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилган эди.

 

Мавзу:
Ўзбекистон Мустақилликка эришган давр ютуқлари (55)

Асосий мавзулар