10:44 13 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Иқтисод
Ҳавола олиш
40121

Рўйхатдан ўтказиш вақтида мулкнинг эгалари, фойдаланувчилари, ижарага берувчилари ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонлари, рухсатсиз қурилган иншоотлар аниқланади.

ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган барча кўчмас мулк объектлари 2018 йилга қадар ёппасига рўйхатга олинади, дейилган душанба куни эълон қилинган ҳукумат қарорида.

“Рўйхатга олишдан асосий мақсад, кадастр ҳисобини мукаммаллаштириш, кўчмас мулк, ер участкалари ва иншоотлардан фойдалангани учун, асосли солиқ солиш тизимини ишга туширишдир “, — дейилган қарорда.  

Янги қарорга кўра, рўйхатдан ўтказилган барча кўчмас мулк иншоотлари Республика Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатга олиш информацион тизимига киритириб, улар ҳақидаги маълумот Давлат Солиқ қўмитасига юборилади.

Рўйхатга олиш жараёнида кўчмас мулкнинг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари, эгалланган майдонлар, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар ва рухсатсиз қурилган иншоотлар анқланади. Рўйхатдан ўтказувчи ишчи гуруҳларига иншоотларни суратга олиш, уларниг ички ва ташқи майдонини ўлчаш, экилган дарахтларнинг сони ва ёшини ҳисобга олишга рухсат берилган.

Ер ресурслари, геодезия, картография  ва давлат кадастри қўмитаси 2016-2019 йилларда Ўзбекистонда Кўчмас мулк ягона электрон реестри ташкил қилинишини хабар қилган эди. Қиймати 25 млн доллар бўлган лойиҳани молиялаш Жаҳон банки ва Ўзбекистон ҳукумати маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.  

Асосий мавзулар