"Навоийазот" Хитой билан қўшма корхона ташкил этади

© Navoiyazot«Navoiyazot» АЖ
«Navoiyazot» АЖ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Завод қурилиши 2019 йил охиригача якунланиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 26 сен – Sputnik. Ўзбекистондаги йирик кимё заводи – "Навоийазот" АЖ тез кунларда Хитойнинг "Чемчина" компанияси билан биргаликда қўшма корхона ташкил этади, деб хабар беради nuz.uz.

Сайтнинг расмий манбаларга таяниб берган хабарига кўра, Навоийдаги кимё заводи хорижий инвесторлар иштирокида қўшма корхона ташкил этилиши кўзда тутилган йирик корхоналар рўйхатидан жой олган.

2016 йил бошида Хитойнинг CAMC Engineering компанияси "Навоийазот" АЖ базасида нархи 439,8 млн долларни ташкил этувчи поливинилхлорид ишлаб чиқариш мажмуаси қуриш бўйича бош пудратчи мақомини олган.

Автоматлаштирилган линия - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Италия билан қўшма корхона ташкил этилади

Қурилиш учун 374 млн долларлик кредитни Хитойнинг Эксимбанк банки "Асакабанк"ка ажратди. Лойиҳада йилига 100 минг тонна поливинилхлорид, 75 минг тонна каустик сода ва 300 минг тонна метанол ишлаб чиқариш қувватига эга мажмуа қуриш кўзда тутилган.

Завод қурилиши 2019 йил охиригача якунланиши режалаштирилган.

"Навоийазот" 1964 йилда фойдаланишга топширилган Ўзбекистондаги йирик кимё заводи ҳисобланади. Бу ерда азот ўғитлари, нитрон толалари, ҳамда органик синтез ишлаб чиқарилади.

2015 йилнинг ноябрида ўтказилган халқаро инвестицион форумда Япониянинг Mitsubishi ва Marubeni компаниялари заводнинг 49% акциясини 200 млн долларга сотиб олишга қизиқиш билдириб, Ўзбекистон давлат рақобат қўмитаси билан “Навоийазот” АЖни хусусийлаштиришда қатнашиш бўйича меморандум имзолаганди.

Корхонада 10 мингдан ортиқ киши меҳнат қилади.

Янгиликлар лентаси
0