Қонун бузган тадбиркорлар жавобгарликдан озод қилинади

© Pixabay / antonin77Битим тузиш
Битим тузиш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йилнинг 1 январидан бошлаб молия ва хўжалик ишлари соҳасида илк бор қонун бузган тадбиркорлар жиноий ва маъмурий жавобгарликдан озод қилинади. Ундан ташқари Ўзбекистонда янги ва самарали валюта, банк ва солиқ бошқарув тизимлари ишлаб чиқарилади.

ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Молия ва хўжалик ишлари соҳасида илк бор қонун бузган тадбиркорлар ва уларнинг ишчилари маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод қилинади, президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ушбу ҳақидаги қарор имзолади.

Чоршанба куни матбуотда эълон қилинган ҳужжатга кўра, тадбиркорлар ўз ихтиёрлари билан қилган хатоларини тўғрилаб, еткизилган зарарни белгиланган муддатда қоплаган тақдирда, жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.

Шунингдек, 2017 йилдан бошлаб тадбиркорларга нисбатан тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазо чораси қўлланилмаслиги ҳам ушбу  қарорда айтиб ўтилган.

2017 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорларга нисбатан ўтказилаётган барча текширув турлари бекор қилинади. Текширувлар фақат юридик шахс фаолияти тугатилган ҳолларда ва бошқа жисмоний ва юридик шахслар мурожаатига кўра ўтказилиши мумкин.

Мирзиёев Олий Мажлиснинг иккала палатасига тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган муассаса ташкил қилишни топширди. Ундан ташқари, президент вазифасини бажарувчи барча вазирликларга валюта бошқарувининг энг замонавий  механизмларини, самрали банк тизими ва солиқ бошқарувини ишлаб чиқишни топширди.

Янгиликлар лентаси
0