"Навоий" ЭИСЗ – Марказий Осиёда йилнинг энг яхши эркин иқтисодий зонаси деб топилди

© Sputnik / Михаил Мокрушин / Медиабанкка ўтишЗавод омбори
Завод омбори - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Энг яхши ЭИСЗ" халқаро танловида "Навоий" ЭИСЗ учта номинацияда ғолиб бўлди

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Ўзбекистоннинг инвестицион муҳитни яхшилаш, ушбу соҳадаги ҳуқуқий амалиётни такомиллаштириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, хориждаги эркин саноат —иқтисодий зоналарнинг илғор тажрибаларини татбиқ этиш борасидаги муваффақиятлари бутун жаҳонда кенг эътироф этилмоқда, деб ёзади "Жаҳон" АА.

Хусусан, кейинги йилларда "Навоий" эркин-иқтисодий зонаси (ЭИСЗ)да хориж капиталини жалб этишни янада ошириш, хориж инвестицияси иштирокидаги корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, моддий-техник ва ташкилий шароитларни такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар мажмуаси хорижда юқори баҳоланмоқда.

fDi Magazine журнали таҳририяти томонидан ташкил этилган "Энг яхши ЭИСЗ" халқаро танловида "Навоий" ЭИСЗ қуйидаги номинацияларда ғолиб бўлди:

– "Марказий Осиёдаги йилнинг энг яхши эркин иқтисодий зонаси" номинациясида биринчи ўрин;

– "Осиёдаги йилнинг энг яхши эркин иқтисодий зонаси" номинациясида иккинчи ўрин;

– "Осиёдаги кичик ва ўрта бизнесни жалб этиш бўйича йилнинг энг яхши эркин иқтисодий зонаси" номинациясида иккинчи ўрин.

Мисни қайта ишлаш - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда мисни қайта ишлаш ривожлантирилади

Тегишли сифат сертификати билан бирга "Навоий" ЭИСЗ ўз нашрлари ёки маркетинг материалларида fDi Global Free Zones of the Year 2016 Awards эксклюзив логотипидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлди.

fDi Magazine журнали fDi Intelligence аналитика маркази томонидан чоп этилади ва Financial Times ноширлик гуруҳи таркибига киради. У бевосита хорижий инвестициялар глобал бозоридаги тамойил ва прогнозларни таҳлил қилишга ихтисослашган.

Журнал бир йилда 6 марта нашр этилади ва йирик компаниялар, тижорат банклари, инвестиция фондлари, турли давлатлардаги давлат муассасаларидан иборат 15 мингдан ортиқ обуначисига эга.

Янгиликлар лентаси
0