Ўзбекистонда красноярскликлар бир нечта қўшма корхона ташкил этиш ниятида

© Sputnik / Василий МельниченкоЁғочни қайта ишлаш корхонаси
Ёғочни қайта ишлаш корхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бизнес миссиянинг Ўзбекистонга ташрифи 2017 йил бошига режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Ўзбекистонлик тадбиркорлар Красноярск ўлкасилик ҳамкасблари билан ҳамкорликда ёғочни қайта ишлаш ва машинасозлик соҳаларида янги компания ташкил этишга тайёр. Бу ҳақда РИА Новости ўлка ҳукуматининг ахборот хизматига таяниб хабар бермоқда.

"Ўзаро ҳамкорлик биринчи навбатда енгил саноат ва ёғочни қайта ишлаш, ёқилғи, машинасозлик соҳаларида қўшма корхоналар ташкил этиш ҳисобига ўрнатилади. Ўзбекистон иқтисодиётининг имкониятларини кўрсатиш мақсадида ушбу мамлакат Красноярск ўлкасининг бизнес-миссиясини қабул қилишга тайёр. Миссия ташрифи 2017 йил бошига режалаштирилган", — дейилади хабарда.

Ўлка иқтисодий тараққиёт вазирлигининг билдиришича, Ўзбекистон азалдан Красноярск ўлкасига енгил саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш эвазига  ўлкадан ёғоч маҳсулотлари, машина ва ускуналар олади.

Мева сабзавот. - Sputnik Ўзбекистон
"Сибирский альянс" Ўзбекистонда қўшма корхона очишни режалаштирмоқда

"Бироқ мамлакат ўлкадан ёқилғи, қайта ишланган буғдой ва ёғоч маҳсулотлари олиш, бизнинг туристларни қабул қилишдан ҳам манфаатдор. Мазкур масалаларни ўлка тадбиркорларининг Ўзбекистонга сафари давомида муҳокама қилиш кўзда тутилган", — дейилади ўлка ҳукумати томонидан.

Красноярск ўлкаси корхоналари ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 2016 йилнинг январ-август ойларида 40 миллион доллардан ошди. Ўзбекистон Красноярскдан маҳсулот импорт қилиш бўйича МДҲ давлатлари орасида иккинчи ўринда туради. Мамлакат асосан қайта ишланган ёғоч, қимматбаҳо металлар, кимё ва машинасозлик маҳсулотлари олади.

Янгиликлар лентаси
0