Mitsubishi Навоий ИЭСи учун ускуналар етказиб беради

Oбуна бўлиш
Mitsubishi Corporation (MC) ва Mitsubishi Hitachi Power Systems Ltd. (MHPS) Навоий ИЭС билан шартнома тузди

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. MHPS асосий бутловчи қисмларни етказиб беради, MC эса Calik Enerji Sanayi Ticaret A.Ş. (CE) билан биргаликда корхона қурилиши учун материаллар етказади ҳамда монтаж ишларини олиб боради.

Бу ҳақда Mitsubishi корпорациянинг расмий сайтида маълум қилинган. Қурилиш ишлари 2019 йилда якунланиши режалаштирилган.

Мазкур лойиҳа 450 МВт қувватга эга юқори самарали комбинациялашган буғ-газ қурилмасини ўрнатишга йўналтирилган.

Лойиҳани амалга ошириш орқали электр энергияси ва иссиқлик етказиб бериш борасидаги муаммолар ҳал этилиши кўзда тутилган.

Mitsubishi Навоий ва Талимаржон ИЭСларни модернизация қилиш доирасида буғ-газ ускуналарини етказиб берувчи ҳисобланади. Корпорация 2012 йилда Туркиянинг Calik Enerji Sanayi ve Ticaret AS ва Испаниянинг Initec компаниялари билан консорциум таркибида Навоий ИЭС модернизациясида қатнашган.

Янгиликлар лентаси
0