05:09 23 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Иқтисод
Ҳавола олиш
58731

Асосий мурожаатлар телекоммуникация хизматлари, хусусан, симли ва мобил алоқа ҳамда интернет хизматларига тегишли

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йилнинг 9 ойидаги фаолияти сарҳисоб қилинди, деб хабар қилади вазирлик ахборот хизмати.

Мажлисда қайд этилишича, ҳисобот даврида асосий мурожаатлар телекоммуникация хизматлари, хусусан, симли ва мобил алоқа ҳамда интернет хизматларига тегишли.

Шу муносабат билан "Ўзбектелеком" АЖ ва унинг филиаллари раҳбарларига, мобил алоқа операторлари раҳбарларига юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлашнинг самарадорлигини ошириш бўйича чора ва тадбирлар кўриш вазифаси топширилди. Шу билан бирга, телекоммуникация ва почта алоқасини тақдим этувчи операторларга хизматлар сифатига боғлиқ мурожаатларга оператив жавоб бериш тизимни яхшилаш кераклиги айтилди.

Шунингдек, муштарийларнинг қўнғироқлари билан ишловчи Call-марказларнинг ишини яхшилаш кераклиги таъкидланди. Жумладан, Call-марказлари ходимларининг профессионал ва мижозларнинг хизмат сифатига оид тақдим этилаётган шикоятларига жавоб бериш кўникмалари яхшилаш зарурлиги айтилди.

Йилнинг охирига қадар аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун 20дан зиёд замонавий интерактив хизматлар жорий этиш, АКТ жорий этиш бўйича 15 та лойиҳани амалга ошириш, мамлакат ҳудудларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича 148 та манзилли лойиҳаларни амалга ошириш, оптик-толали алоқа линиялари асосида кенг полосали Интернет хизматларини янада ривожлантириш, электрон ҳукумат тизими учун маълумот марказини ташкил этиш, телекоммуникация тармоқлари ишончлилигини ошириш ҳамда ахборотни ҳимоя қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Мажлисда вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, алоқа операторлари ва провайдерларга мижозлардан тушган мурожаатларга жавоб қайтариш устидан назоратни кучайтириш, ариза берувчилар билан расмий сайтлар ва телефон орқали тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишни йўлга қўйиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Асосий мавзулар