"Ўзбекистон ҳаво йўллари" 9 ой давомида 1 млн 900 мингга яқин йўловчи ташиди

Oбуна бўлиш
Авиакомпания томонидан январ-сентябр ойлари мобайнида 16692та авиапарвоз амалга оширилди

ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 9 ойи давомида 1 882 000 нафар йўловчини ўз манзилига етказди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.

Авиакомпания томонидан январ-сентябр ойлари мобайнида 16692та авиапарвоз амалга оширилди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг юк ташувчи самолётлари орқали 734та рейс амалга оширилиб, 30 минг тоннадан ортиқ юк ташилди.

Ҳисобот даврида Тошкент-Воронеж-Тошкент йўналишида янги авиапарвоз йўлга қўйилди, Boeing-787 Dreamliner самолёти қабул қилинди, Тошкент шаҳрида янги Тошкент-4 терминали қурилиши белгиланди. Айни пайтда яна 2та инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0