23:19 21 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Мева сабзавотлар. Архив сурат

Шаржа марказида Ўзбекистон мева-сабзавот дўкони очилди

© Sputnik / Александр Кондратюк
Иқтисод
Ҳавола олиш
26520

Ўзбекистон мева-сабзавотлари БАА бозорига илк қадамини қўйди. Мижозлар ушбу маҳсулотлар истиқболи порлоқ эканлигини таъкидлашмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik.Шаржадаги энг йирик Souq Al Jubail савдо марказида, Ўзбекистон консуллиги ёрдамида, ватанимизда етиштирилган мева-сабзавотлар сотиш дўкони очилди, деб хабар қилмоқда “Жаҳон” ахборот агентлиги.  

Souq Al Jubail савдо марказининг экологик тоза (органик) маҳсулотлар бўлимида жойлашган Ўзбекистон мева-сабзавот дўкони очилиш маросимида марказ директори Али Ал Сувайди сўзга чиқди.

"Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотлар олий сифати, мазалилиги ва табиийлиги билан ажралиб туради. Мижозлар ушбу маҳсулотларни татиб кўриб,  бунга ўзлари амин бўлишлари мумкин",  — деди Ал Сувайди.

Савдо марказига ташриф буюрувчилар фикрига кўра, Ўзбекистон маҳсулотлари ҳали янги бўлишига ва Хитой, Эрон, Покистон ва Ҳиндистон маҳсулотлари билан мавжуд рақобатга қарамасдан, БАА бозорида муносиб ўрин эгаллаши мумкин.

Шаржа шаҳри марказида жойлашган Souq Al Jubail савдо маркази 1981 йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда. Маҳаллий аҳоли орасида савдо маркази юқори сифатли маҳсулотлар еткизиб берувчи сифатида танилган.

Асосий мавзулар