Ўзбекистон Россия супермаркетларига 117миллион $лик мева етказиб беради

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишМева ва сабзавотлар растаси
Мева ва сабзавотлар растаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон томонидан етказиб бериладиган хўл мева ва сабзавотлар Россиянинг 7 мингдан зиёд савдо объектларида стувга қўйилади, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ўзбекистон мева ва сабзавотлари яқин келажакда Россиядаги супермаркетлар расталарида сотувга қўйилади, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

"Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи озиқ-овқат сотувчи компанияси — X5 Retail Group ўртасида мева ва сабзавотларни етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди", — дейди мухбир.

Шўрданак - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон экспорт қиладиган энг қимматбаҳо озиқ-овқат маҳсулотлари
Маълум бўлишича, Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавотларни етказиб бериш бўйича музокаралар бир неча ой давом этган. Россия томон маҳсулот етказиб берилиши тизимини чуқур ўрганган бўлса, X5 Retail Group вакиллари мева ва сабзавотлар қай тарзда етиштирилиши, қандай шарт-шароитларда қадоқланиб, қайта ишланишини ўз кўзлари билан кўриш учун жорий йилнинг ёз мавсумида Ўзбекистонга ташриф уюштирганлар.

"Компания вакиллари ишлаб чиқариш жараёни ва логистика хизмати сифатидан мамнун бўлдилар", — деб таъкидлаган мухбирга "Ўзагроэкспорт" компанияси вакили.

Эндиликда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Россиянинг 53 та субъекти(бу — Россия бўйича 7 мингдан зиёд савдо объектлари демакдир, таҳр.)да сотувга чиқарилади. Улар орасида, жамоатчилик орасида энг кенг тарқалган — "Пятерочка", "Перекресток Экспресс", "Карусель" сингари супермаркетлар ҳам бор.

Сабзавотлар савдоси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия “Яшил йўлаги" ноябрда ишга тушади
Эслатиб ўтамиз, йил бошидан буён Ўзбекистондан Россияга етказиб берилаётган хўл ва қайта ишланган мева-сабзавотлар ҳажми икки баробарга ортган. Жорий йилнинг ноябрь ойи охиригача Ўзбекистон ва Россия "яшил коридор"ни ишга туширмоқчи.

2016 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон хорижга 700 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилган, йил охирига қадар эса ушбу кўрсаткич 1 миллион тоннага етказилиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0