Ўзбекистонда "Ростсельмаш" компанияси маҳсулотлари йиғилади

© Sputnik / Алексей Бабушкин / Медиабанкка ўтишКомбайн ACROS-530
Комбайн ACROS-530 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Томонларнинг режасига кўра, ўзаро ҳамкорликда ишлаб чиқарилган дастлабки қишлоқ хўжалик машиналари баҳорда Ўзбекистон далаларида пайдо бўлади

ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. "Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" акциядорлик жамияти ҳудудида Ростсельмаш корхонасининг маҳсулотлари йиғилади. Бу ҳақда “Ростсельмаш” компанияси сайтида хабар қилинмоқда.

"Ростсельмаш" ва "Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Мазкур ҳужжат орқали томонлар “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” ҳудудида “Ростсельмаш” маҳсулотларини йиғишни ташкил этиш бўйича ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишни мақсад қилган.

Александр Морозов - Sputnik Ўзбекистон
Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Тошкентга сафар қилди

Шу тарзда Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Александр Морозовнинг октябр ойида ишчи ташрифи билан Тошкентда бўлиши доирасида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Улуғбек Розуқулов билан ўтказилган музокараларда сўз борган лойиҳани амалга ошириш учун дастлабки қадам ташланди.

Айни кунларда "Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ бош директори Асадулла Сайдуллаев Ростов-Дон шаҳрига ташриф буюриб, “Ростсельмаш” корхонасининг ишлаб чиқариш қувватлари ва маҳсулотлари билан яқиндан танишди.

Ростсельмаш вакили ҳозирда зарур ҳужжатлар борасидаги келишув ва лойиҳани босқичма-босқич ишлаб чиқиш жараёни бораётганини маълум қилди. Томонларнинг режасига кўра, ўзаро ҳамкорликда ишлаб чиқарилган дастлабки қишлоқ хўжалик машиналари баҳорда Ўзбекистон далаларида пайдо бўлади.

Янгиликлар лентаси
0