Акциялар бозори Япония кўмагида ривожлантирилади

© AFP 2023 / Mandel NGANЯпония байроғи
Япония байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Биринчи босқичда, япониялик профессорлар ёрдамида акциялар бозори бўйича маҳаллий мутахассислар тайёрлаш масалалари кўриб чиқилмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Давлат Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Даврон Ҳидоятов корпоратив бошқариш ва акциялар бозорини ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги JICA раиси Катсутоши Фушими билан учрашщув ўтказди, деб хабар қилди муассаса матбуот хизмати. 

Учрашув давомида Япониядан тажрибали ўқитувчилар ёрдамида Ўзбекистонда корпоратив бошқариш бўйича курслар ташкил қилиш масалалари, ўзбекистонлик мутахассиларни Япониянинг етакчи корхоналарида малака оширишини ташкил қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек учрашувда Корпратив кодекс тадбиқ қилинганидан кейин эришилган яхши натижалар ва  ва акциядорлик жамиятлари бошқарув кенгашларида мустақил кузатувчилар ролини кучайтириш ҳақида сўз юритилди.

Томонлар Ўзбекистон акциялар бозорини янада ривожлантириш ва ушбу соҳада сармоя фондлари ролини кучайтириш ва бу борада Япониянинг етакчи маркет-мейкерлари тажрибасини ўрганиб чиқиш масалаларини ҳам муҳокама қилишди.

Янгиликлар лентаси
0