Ўзбекистонда ароқ нархи 7 йилда уч бараварга қимматлашди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишСпиртли ичимликлар
Спиртли ичимликлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коньяк нархи эса бундан-да кўпроққа қимматлашди

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ўзбекистонда кейинги етти йил давомида ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотларининг чакана нархи уч баравардан ортиқроққа қимматлашди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.

Масалан, 2010 йил бошида 1 литр ароқ 5 минг сўмга сотиб олинган бўлса, 2017 йил 1 январдан 15,5 минг сўм тўлашга тўғри келади.

Алкогол маҳсулотлари. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда спиртли ичимликлар нархи ошади

Коньяк нархи янада ошган. 2010 йилда бу спиртли ичимликнинг 1 литри 5 минг сўм турган, ҳозирда эса 20,6 минг сўм туради. Винонинг нархи эса 2010 йилдаги 2,4 минг сўмдан 6,5 минг сўмга ошди.

Ўтган йилнинг тўққиз ойи натижаларига кўра, мамлакатда 14,4 миллион литр узум виноси, 44,4 миллион литр ароқ ва ароқ-ликёр маҳсулотлари, 488,1 минг литр коньяк, 581,2 минг литр шампан ва 50,3 миллион литрдан ортиқ истеъмол спирти тайёрланган.

Янгиликлар лентаси
0