01:25 21 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.54
  • EUR9100.06
  • USD7787.81
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев янги олтин конни ишга туширди

© AFP 2018 / VIKTOR DRACHEV
Иқтисод
Ҳавола олиш
125611

2017-2026-йилларда Навоий кон-металлургия комбинатида 27 лойиҳа амалга оширилади. Қўшимча 31 мингга яқин иш ўрни яратилади

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Навоий давлат кончилик институтига ташриф буюрди. Бу ерда Ауминзо-Амантой олтин конлари негизида Навоий кон-металлургия комбинатининг 5-гидрометаллургия заводи қурилишининг бошланишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Ўзбекистоннинг барча саноат тармоқларида бўлгани каби Навоий кон-металлургия комбинатида ҳам модернизация ишлари олиб борилмоқда. Мирзиёев ташаббуси билан 2017-2026-йилларда комбинатда 27 лойиҳа амалга оширилиши белгиланган. 5-гидрометаллургия заводи уларнинг энг муҳимларидан биридир. Умумий қиймати 396 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу лойиҳа йилига 5 миллион тонна рудани қайта ишлаш, 5 минг 300 га яқин иш ўрни яратиш имконини беради.

Шавкат Мирзиёев янги гидрометаллургия заводи улкан иқтисодий-ижтимоий аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Мирзиёев Ауминзо-Амантой олтин конларида ўзлаштиришни бошлаш учун рамзий тугмани босди. Тадбирни видеоконференция орқали Томди туманида, 5-гидрометаллургия заводи бунёд этиладиган ҳудудда кузатиб турган комбинат мутахассислари конни портлатди.

2017-2026-йилларда Навоий кон-металлургия комбинатида 27 лойиҳа амалга оширилади. Қиймати 3 миллиард 63 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳалар натижасида комбинатнинг ишлаб чиқариш қуввати 30 фоизга ортади. Қўшимча 31 мингга яқин иш ўрни яратилади.

Асосий мавзулар