03:32 22 Май 2018
Эфир
RAVON автомобили

GM Uzbekistan автомобилларнинг энг оммабоп рангларини эълон қилди

© Sputnik / Илья Питалев
Иқтисод
Ҳавола олиш
65701

GM Uzbekistan маълумотига кўра, автомашиналар орасида энг оммабоп ранглар бу - оқ тутун ва тўқ қулранг автомашиналардир

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистонликлар қайси рангдаги машиналарни кўпроқ афзал кўришади? Ушбу саволга маҳаллий автомобилларни ишлаб чиқарувчи GM Uzbekistan корхонаси жавоб берди.

Корхона маълумотига кўра, GM Uzbekistan томонидан 12 турдаги рангларда автомашиналар ишлаб чиқарилади. 

Олти хилдаги энг оммабоп бўлган автомашина ранглари (оқ тутун, тўқ кулранг, кумуш ранг, сомон (сут) рангли, тўқ қулранг, қора) умумий ҳажмининг 97% ни ташкил этади, деб ёзади Nuz.uz.   

Эслатиб ўтамиз, сал олдин GM стандартларига асосан, қолган 3% тенг ранглар ишлаб чиқаришдан олинаётгани ҳақида хабар берган эдик. Шунга қарамасдан, мижозларнинг талабини тўлиқ қондириш учун GM Uzbekistan корхонаси барча турдаги ранглар мавжуд. 

Шу билан бирга, компанияда янги турдаги ранглар пайдо бўлаётганлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди. Хусусан, 2016 йил сентябр ойидан қуйидаги янги ранглар: садаф жигарранг, қора, кулранг, қизил ва кўк ранглари амалиётга кенг жорий этилди.

Асосий мавзулар