"Ўзбекнефтегаз" келгуси 4 йил ичида 30 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширади

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишГазовый промысел "Хаузак"
Газовый промысел Хаузак - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекнефтегаз" ишлаб чиқариш қувватини ошириш дастурига 78 та модернизация лойиҳалари киритилган бўлиб, улар асосида 15 турдаги янги маҳсулотлар (пластик, каучук) ишлаб чиқариш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ўзбекистонда 2021 йилга қадар нефт-газ тармоғида 30,4 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган, деб маълум қилинди "Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси томонидан.

"2016-2020 йилларда углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлаш негизида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича умумий қиймати 30,4 миллиард долларлик дастур амалга оширилмоқда", — деб хабар қилинади Тошкентда очилган Global Oil&Gas Uzbekistan-2017 халқаро кўргазмасига бағишланган холдинг хабарномасида.

Нефтеперабатывающий завод - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилишига тамал тоши қўйилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган ушбу дастур ўз ичига неф-тгаз тармоғини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан такомиллаштиришга қаратилган 78та лойиҳани ўз ичига олади.

Сурхондарё вилоятида газ қонларини разведка қилиш ва уларни қазиб чиқариш бўйича "Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги" газни қайта ишлаш мажмуасини барпо этиш, Шўртан газ-кимё мажмуаси қошида синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш, Қашқадарё вилоятида олефин ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, Жиззах вилоятида нефтни қайта ишлаш бўйича янги заводни ишга тушириш каби лойиҳалар бу борадаги йирик лойиҳалар қаторига киради.

"Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 15 турдаги янги маҳсулот (поливинилхлорид, АБС-пластик, синтетик каучук, ароматик углеводородлар, суперабсорбент) ишлаб чиқиш режалаштирилган", — деб хабар бермоқда РИА Новости "Ўзбекнефтегаз" маълумотига асосан.

"Ўзбекнефтегаз" МХК маълумотига кўра, 1991-2016 йиллар давомида нефт-газ тармоғига 30,7 млрд долларлик инвестиция киритилган бўлиб, хусусан тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар 17 млрд доллардан ортиқни ташкил қилади. "Ўзбекнефтегаз" МХКда мавжуд қувватлар йилига қарийб 70 млрд куб метр табиий газ ва 8 млн тонна суюқ углеводородларни қазиб чиқаришга имкон беради.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0