Жаҳон банки Ўзбекистонга 295 млн доллар кредит ажратади

© AFP / Daniel SLIM Штаб-квартира Всемирного банка в Вашингтоне
Штаб-квартира Всемирного банка в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жаҳон банки директорлар кенгаши Ўзбекистонга мелиорация ва чорвачилик бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун 294,9 миллион доллар кредит ажратилишини маъқуллади

TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Бу ҳақда РИА Новостига республика Иқтисодиёт вазирлиги вакили маълум қилди.

Лимон етиштириш - Sputnik Ўзбекистон
Лимончилик ва паррандачилик учун 4 млн оилага кредитлар берилади

Гап хусусан, Фарғона водийсида ерлар мелиорацияси ва сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш бўйича лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш учун 144,9 миллион доллар миқдоридаги кредит ҳақида кетмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш учун 150 миллион доллар миқдорида кредит ажратишга қарор қилинган. Лойиҳа доирасида ветеринария хизматларини яхшилаш ва замонавий технологиялар сотиб олиш учун мамлакатдаги чорвачилик фермалари учун кредит бериш режалаштирилган.

2016 йилда Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистон билан 2016-2020 йиллардаги ҳамкорликнинг янги концепциясини тасдиқлади. ЖБ республика учун умумий қиймати 4 миллиард долларни ташкил этувчи 27та устувор лойиҳа учун 3 миллиард доллардан ортиқ маблағни захирага ажратди.

Ўзбекистон 1995 йилда ЖБга аъзо бўлган. 1995 йилдан буён банк Ўзбекистонга турли соҳалардаги 33та лойиҳани амалга ошириш учун 2,8 миллиард долларга яқин кредит ва заёмлар ажратган.

Янгиликлар лентаси
0